Раззоқберди Сангилов, 1951 йилда Ховос туманида туғилган, касби физика ўқитувчиси, Ўзбекистон Миллий Университетнинг физика факультетини тамомлаган, айни пайтда Янгиер академик лицейида “Физика” фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда. Бўш вақтларида шеърлар машқ қилиб туради. “Муқаддас эҳтирос” муаллифнинг биринчи китоби. Унинг шеърларидаги муҳаббат, севги, ҳижрон, армон ва бошқа инсоний ҳиссиётларнинг ўзига хос ифодаланиши зукко ўқувчини бефарқ қолдирмайди, беихтиёр ўйланишга, мулоҳаза юритишга ундайди.
-Шоирликка даъвонгиз борми?,- деган саволимизга,
-Шеърни шоирлар ёзсин, мен ўзимни ҳатто ҳаваскор шоир деб ҳам ҳисобламайман, ахир “ҳаваскор физик” бўлмайди-ку! Мен учун ушбу сатрлар оддий машқ холос, - дейди у.
Унга ижод бўстонида янги уфқлар тилаб қоламиз.
Ҳасан Абдувоҳидов- "Универстиет овози" газетаси бош муҳаррири, шоир