ГлавнаяРегистрацияВход Р. А. САНГИЛОВ Сешанба, 21.05.2024, 11:27
  Блог Приветствую Вас Гость | RSS

 
 Главная » 2014 » Июнь » 16 » Лоф
23:14
Лоф

                        Ҳаёт бу-ўйин…

Иккита мафиози лофчи ўз гумашталари билан чойхонада гурунг қилиб ўтиришган экан. Телевизорда эса “Жўхорикор” ва “Нефткони” командалари футбол ўйнаётган экан. Ҳисоб 2:2.

Зерикиб ўйинни томоша қилаётган биринчи мафиози дебди:

-Анови “Жўхорикор”даги 8- рақамдаги ўйинчини алмашириш керак! Умуман ўйнай олмаяпти!

-Қўлингдан келадими, алмаштир,- дебди иккинчи мафиози.

-Шу ҳам иш бўлди-ю, - дебди биринчи мафиози ва қўл телефонини олиб телефон қилибди.

-Тезда анави сўтак 8-рақамни алмаштиринглар. Нима?! Менга десанг ўзинг ўйнамайсанми? Чиқар анави Бердираимовингни! Оёғи синган?! Барибир майдонга чиқсин!

Ва ажабо! Бир неча дақиқадан кейин  майдонга оёғида гипс билан оқсоқланиб машҳур Бердираимов чиқибди.

-Кўрдингми?- дебди биринчи мафиози кеккайиб.

Ўйин охирлаб қолганига қарамай ҳисоб ўзгармасмиш.

Иккинчи мафиози ҳам эснаб дебди:

-Ўйин тугашига икки минут қолди, роса ланж ўйин бўлдида! Наҳот ҳисоб ўзгармаса?

Биринчи мафиози минғиллабди:

-Қани, кучинг етса ҳисобни ўзгартиргин-чи?

-Шу ҳам ишми? Ҳозир-да! – дебди иккинчи мафиози ва телефонини олиб кимгадир телефон қилиб:

-Ҳисоб “Жўхорикор” фойдасиги 3:2 бўлсин! –дебди.

Ўйин тугашига бир минут қолганда “Нефткони” командасининг жарима майдончасида ҳимоячи “Жўхорикор” ҳужумчисини чалиб йиқитибди. Судья ўн бир метрлик жарима белгилабди.

Тўп тепилибди. Дарвозабон тўп йўналишига  қарама-қарши томонга қараб ўзини ташлабди. Тўп эса дарвоза тўрига тушибди...

-Кўрдингми?- дебди иккинчи лофчи ғўдайиб, -Қуй чойдан!

Ҳаёт бу-ўйин!- деб, бекорга айтмаганда  улуғ Шекспир.

Просмотров: 413 | Добавил: Раззок | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

     

    Copyright MyCorp © 2024
    Создать бесплатный сайт с uCoz