ГлавнаяРегистрацияВход Р. А. САНГИЛОВ Сешанба, 21.05.2024, 06:31
  Блог Приветствую Вас Гость | RSS

 
 Главная » 2014 » Июнь » 16 » Қисқа фикрлар
23:20
Қисқа фикрлар

                                    Қисқа фикрлар. . .

-Порахўр, олчоқ, муттаҳам, чаласавод, ишчиларининг ҳаққига  хиёнат қилувчи раҳбарларни, симёғочга боғлаб қўйиш билан жазолаш керак,- деди шаҳар ҳокими, мажлисда.

-Иложи йўқ, ҳисоб-китобларга қараганда шаҳарда симёғочлар етишмайди,-деди шаҳар прокурори Насриддин Афанди.

                                   * * *

Бир қишлоқда савоб – гуноҳни ўлчайдиган тарози қўйиб қўйишибди. Биринчи бўлиб қишлоқдаги энг камсуқум, энг қобил, қўй оғзидан чўп ҳам олмайдиган серсавоб  киши чиққан экан, тарози унинг гуноҳи бор эканлигини кўрсатибди. Шундан кейин тарозига бошқа ҳеч ким йўламаган  экан. . .

         Узоқ вақтлар ўтиб, -Ўша одамнинг гуноҳи нима эди-ки, бошқалар қўрқиб  тарозига яқинлашишга журъат этмаяпти?,- деб сўрабди бир ўткинчи. Ҳеч ким бу саволга жавоб бера олмапти. Ахийри, бир донишманд чолдан сўрашган экан, у, -Болам, унинг гуноҳи, ўзига ўзи ишонмаганлигида!, - деб жавоб қайтарибди.

         Ўзингга ишон!

                                    * * *

Ишловчининг ёмони бўлмайди-  корхонада иш юришмаса, демак, раҳбар ёмон!

Яхши  раҳбар эса анқонинг уруғи! Шунинг учун ишларимиз биз учун ёмон, раҳбарлар учун бундан ортиқ кўнгилдагидек бўлмайди.

                                    * * *

Камчиликни кўриб туриб, индамаслик ҳам гуноҳ! Сиз-чи, сиз гапира оласизми?!

                                    * * *

Нон - азиз, инсон ундан ҳам азиз, инсонни оёқ ости қилмоқ - нонни тепкилаш билан баравар!

                                   * * *

Ҳамманинг яхши яшагиси келади, бунинг учун керакли жойда ва керакли вақтда ҳозир бўлиш керак!

 

 

Просмотров: 614 | Добавил: Раззок | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

     

    Copyright MyCorp © 2024
    Создать бесплатный сайт с uCoz