ГлавнаяРегистрацияВход Р. А. САНГИЛОВ Сешанба, 21.05.2024, 11:35
  Блог Приветствую Вас Гость | RSS

 
 Главная » 2014 » Июнь » 16 » Боланг нималарни билиши керак. . .
23:12
Боланг нималарни билиши керак. . .

                             Оқил фарзандларга насиҳатлар

Ø   Ота-онангни доимо юзингда табассум билан қарши ол, кўрганингда эҳтиром билан саломлаш.

Ø    Ота-онангнинг олдида баланд товушда ёки бақириб гапирма.

Ø    Ота-онангга мулойим, аниқ ва паст овозда мурожаат қил.

Ø    Ота-онангнинг ҳузурида ҳадеб кулаверма, бўлар-бўлмас товушлар чиқарма, беқилиқ бўлма.

Ø    Доимо ота-онангнинг ёнида бўлишга ҳаракат  қил, уларга йўлдош бўл.

Ø    Ота-онангнинг топшириқларини  ва илтимосини жон дилдан,  вақтида ва садоқат билан бажар.

Ø    Ота-онангнинг хоҳишидан ташқари ва улар маъқулламаган  ишни қилма.

Ø    Ота-онанг сенга қаттиқ гапирса  кўнглингга яқин олма, уларни тушунишга ҳаракат қилгин.  

Ø    Ота-онангнинг кайфиятини бузмасликка ҳаракат қил.

Ø    Ота-онанг гапирганда  доимо қўлинг кўксингда бўлсин.

Ø    Ота-онангнинг кўзига тик ёки  бақрайиб қарама.

Ø    Ота-онага гап қайтариш энг катта гуноҳлардан бири эканлигини унутма.

Ø    Ота-онангнинг уйини тоза ва ораста тут.

Ø    Ота-онангга “сиз” деб мурожаат қилишни унутма.

Ø    Ота-онангдан саломингни канда қилма, ҳол-аҳвол сўраб тур.

Ø    Сен учун дунёда худодан кейин ота-онанггина танҳо эканлигини  унутма.

Ø    Ота-онанг ҳақида бировлар ёмон гапирсалар ишонма,     уларни ҳимоя қил. Уларнинг обрўси сенинг обрўйинг!

Ø    Ота-онанг хурсанд бўлса, хурсанд бўл, хафа бўлса кўнглини    кўтар.

Ø    Дардига дардкаш бўл!  Хафа қилма!  Уларга ишон!

Ø    Ота-онангни ўзингдан-да яхши кийинтир! Ўзингдан-да яхши боқ!

Ø    Ота-онангнинг барча хоҳишларини бажар!  Уларни ҳеч нарсага зориқтирма!

Ø    Уларнинг дўстларини ўзингга дўст деб бил! Марҳаматингни улардан дариғ тутма!  Маслаҳатларига қулоқ сол!

Ø    Қариганида ота –онангга шафқатли бўл,  улар қанча кўп   яшашса, шунча кўп  умр тилаб дуо қил!

Ø    Ота-она  бу дунёда ғанимат эканлигини унутма.

Ø     Ота-онанг бу дунёни тарк этгач,  уларни доимо ёд  эт, хотирангдан чиқарма!

Просмотров: 504 | Добавил: Раззок | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0

     

    Copyright MyCorp © 2024
    Создать бесплатный сайт с uCoz